Россиядан яна бир «Афросиёб» тезюрар поезди келтирилди

Ўзбекистонга 25 сентябрь куни Россиядан «Афросиёб» замонавий электропоезди жўнатилганди. «Ўзбекистон темирйўллари» АЖ ахборот хизмати поездларнинг мамлакатга етиб келганини маълум қилди.

Қайд этилишича, бугун, 1 октябрь куни электропоезднинг ҳаракатланувчи таркиби Тошкентга етиб келган. Келишувларга кўра, октябрь ойигача «Ўзбекистон темир йўллари» локомотив паркини иккита тезюрар «Афросиёб» электропоезди билан тўлдириш керак бўлган. Испаниянинг «Patentes Talgo S.L.U» компанияси мажбуриятларини ўз вақтида бажарган.

Таъкидланишича, ушбу ҳаракатланувчи таркиб қаторасига олтинчиси бўлиб, инвестиция лойиҳаси доирасида сотиб олинган. Шунингдек, испан компанияси тўртта захира эконом-классли вагонлар ва поездларга техник хизмат кўрсатиш учун ускуналар етказиб бериши айтилган. Шартнома Испания компанияларини корпоратив халқаролаштириш жамғармаси (FIEM) кредити ҳисобидан молиялаштирилади.