Садақа улашинг, чунки кафаннинг чўнтаги йўқ!

Бир аёл 20 динор пулини йўқотиб қўйиб, кўчага қуйидагича эълон илиб қўйди:

«Мен 20 динор пулимни йўқотиб қўйдим. Ким уни топиб олса, фалон манзилдаги фалон хонадонга қайтарсин, чунки маошим оз бўлгани учун пулга жуда муҳтожман. Ҳозир ейишга ноним ҳам йўқ».

Бир киши «Мен ўша пулни топиб олдим» деб, ҳамёнидан 20 динор пулни чиқариб, ўша хотин яшайдиган манзилга борди. Пулни олган хотин йиғлаб юбориб, «Ўғлим, сен ўша пулни топиб олдим деб келган ўн иккинчи кишисан», деди.

Пулни олиб келган одам бир табассум қилди-да, лифт томон юрди. Шу пайт ҳалиги хотин йиғидан тўхтаб, шундай деди: «Болам! Сен бориб ўша эълонни йиртиб ташла. Уни мен ёзмаганман, ўзи ёзишни билмайман ҳам. Шунча одамнинг менга қилган ғамхўрлигидан ҳаётга яна умидим уйғонди, дунё кўзимга гўзал кўриниб кетяпти».

Азизлар, ўзингиз неъматга ғарқ бўлган ҳолда муҳтожларни ташлаб қўйманг.

Садақа улашинг, чунки кафаннинг чўнтаги йўқ!