Саида Мирзиёева: "Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросини акс эттирадиган учта китоб чоп этилади"
- 18.06.2019 15:20
- 157
- Ўзбекистон
Агентликда Assouline Publishing нашриётининг ҳаммуассиси ва муҳаррири Яффа Ассулин ҳамда буюмлар ва ландшафтни суратга олиш соҳасида эътироф топган фотограф Лазиз Ҳамани билан учрашув бўлиб ўтди.
"Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросини акс эттирадиган учта китоб чоп этиш лойиҳасини муҳокама қилдик. Китоблар 2021 йилда Лувр музейида очиладиган "Ипак йўлидаги тамаддунлар ва маданиятлар" номли кўргазма доирасида тақдим этилади.
Ушбу лойиҳа анча қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Хориж китобхонлари жозибадор диёримизни нафақат яқиндан билиб олади, балки уларда Ўзбекистонга келиш ва барчасини ўз кўзи билан кўриш истаги пайдо бўлади!", - деб ёзув қолдирган Саида Мирзиёева facebook‘даги саҳифасида.
Теглар:
Саида Мирзиёева