Саккиз нафар вояга етмаганлар уйига қайтарилди
Вилоят ички ишлар бошқармаси қошидаги вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ҳамда вилоят тиббиёт бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги умумпрофилактик назорат тадбирларида бозорларда, жамоат жойларида мақсадсиз юрган 16 нафар вояга етмаганлар аниқланди.
Марказга олиб келинган ушбу ёшлар билан алоҳида профилактик суҳбатлар олиб борилиб, уларнинг қаровсиз ва назоратсиз юриши, доимий яшаш манзиллари ва ўқиш жойларидан сўроқсиз чиқиб кетишининг сабаблари мутахассислар томонидан ўрганилди. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, психологик суҳбатлар ташкил этилди. 8 нафар вояга етмаганлар ота-оналари бағрига қайтарилди ҳамда ҳолат юзасидан таълим муассасаларининг масъул ходимлари, маҳалла фаоллари билан суҳбат олиб борилди. Қолган 8 нафар болалар махсус мактаб-интернатларга йўналтирилди.
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига 142 нафар вояга етмаганлар олиб келиниб, профилактик назоратга олинди.
Ғофур БОБОБЕКОВ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши мутахассиси.