Самарқанд аэропортида илк бор расмий авиаспоттинг бўлиб ўтди
- 17.03.2023 16:05
- 136
- Самарқанд
16 март куни Самарқанд халқаро аэропорти тарихида илк авиаспоттинг бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва қўшни давлатлардан 30 дан ортиқ ҳаваскор ва профессионал фотосуратчиларни бирлаштирган тадбир янги Самарқанд аэропорти терминали очилишининг бир йиллиги муносабати билан ўтказилди.
Самарқандда ўтказилган биринчи бундай тадбир ўзига хос хусусиятга эга бўлди — авиация ихлосмандларига тунги вақтда “споттинг” қилиш ва тонгни майдонда кутиб олиш таклиф қилинди. Соат 01:30 дан 11:30 га қадар бир гуруҳ споттерлар ҳудуд бўйлаб ҳаракатланиб, темир қушларнинг тунги парвозлари ва қўнишларини суратга олишди, самолётларга хизмат кўрсатувчи ер усти хизматлари ишини кузатди.
Теглар:
“Самарқанд” халқаро аэропорти
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа