Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтига ректор тайинланди

Ҳасанов Шавкат Турсунқулович Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти ректори вазифасига тайинланди.
Тайинловга қадар Ш.Ҳасанов Тошкент давлат аграр университети Самарқанд филиали директори лавозимида фаолият олиб борган.
Ш.Ҳасанов Европа Иттифоқининг Erasmus+ дастурининг таълим ва академик мобиллик лойиҳалари, Япониянинг JICA дастури, Германия таълим ва тадқиқотлар(BMBF) ҳамда Корея Республикасининг Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қишлоқ муносабатлари(MAFRA) вазирликларининг илмий-амалий лойиҳалари координатори ҳисобланади.