Самарқанд энг кўп қайси давлатлардан маҳсулот импорт қилади?
Вилоят божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасурбек Файзуллаев матбуот анжуманида шу ва бошқа саволларга жавоб берди.
Таъкидланганишича, Самарқанд вилоятининг ташқи савдо айлануви 2022 йил январь-июль ойларида 1 млрд 234,3 млн. АҚШ долларини ташкил этди. 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 326,9 млн. АҚШ долларига ёки 36 фоизга кўпайган. Шундан,
экспорт – 330,8 млн. АҚШ доллари (27,0%),
импорт – 903,5 млн. АҚШ долларини (73,0%) ташкил этган.
Импортда хориж давлатларининг асосий улуши қуйидагича:
Россия Федерацияси - 27,8 фоиз
Хитой – 18,9 фоиз
Қозоғистон - 17 фоиз
Туркия - 10,8 фоиз.
Шунингдек, ўтган 7 ойда 566 та субъектлар томонидан қиймати 145,4 млн. АҚШ долларига тенг бўлган технологик ускуналар импорт қилинган бўлиб, уларга божхона тўловларидан 185,3 млрд. сўм имтиёз қўлланилган.
“Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости орқали 2022 йилнинг ўтган даври давомида йўловчиларнинг 99,1 фоизи “яшил” йўлак орқали ҳаракатланган бўлса, қолган 0,9 фоиз йўловчилар “қизил” йўлак орқали ҳаракатланган.
“Жартепа” чегара божхона пости орқали эса киришда 131 705 нафар, чиқишда 123 715 нафар, жами 255 420 нафар фуқаролар ҳаракатланган бўлиб, кунига ўртача 1150-1250 нафар фуқаро божхона кўриги ва расмийлаштирувидан ўтказилган.
Шунингдек, пост орқали жами 18 046 та, шундан киришда 8 496 та, чиқишда эса 9 550 та транспорт воситалари ҳаракатланган.
2022 йилнинг ўтган даври мобайнида “Хавфни бошқариш” тизими орқали жами 33 392 та электрон шаклда божхона юк декларацияси расмийлаштирилган.
Илгари тадбиркорларнинг барча юклари ёппасига божхона кўригидан ўтказилган бўлса, ҳозирда экспортда 90 фоиз ва импортда 73 фоиз юклар соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилмоқда.