Самарқанд гиламлари асосан Россия ва Озарбайжонга экспорт қилиняпти
- 05.06.2022 09:42
- 171
- Самарқанд

Самарқанд вилояти божхоначилари вилоятда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, мамлакатимизда экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда мавжуд муаммоларни жойида бартараф этиш мақсадида корхоналарга бориб, ишлаб чиқариш жараёни билан танишмоқда. Танишув жараёнида уларга божхона имтиёзлари тушунтирилмоқда.
Жумладан, “Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости бошлиғи И.Турапов Жомбой туманидаги “Yasham Erkaplan Carpet” корхонасига бориб, корхона ишчилари билан учрашди.
Бугунги кунда корхона томонидан ишлаб чиқарилаётган гилам маҳсулотларига дунё бозорида талаб юқори. Жорий йил бошидан бугунги кунга қадар корхона томонидан Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларга қиймати 1,142 миллион долларлик гилам экспорт қилинган. Бу кўрсатгич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,5 баробарга ошган.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳолванинг ҳақи
- Бугун, 17:41
- Мутолаа