Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида энг яхши мақола совриндорига ректор совғаси берилади

Талабаларнинг бӯш вақтини самарали ва мазмунли ӯтказиш, уларни китоб ӯқишга қизиқишини янада ошириш мақсадида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтининг расмий телеграм канали ва бошқа ижтимоий тармоқларида Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббусидан келиб чиққан ҳолда танлов ва викториналар ӯтказилмоқда.

Жумладан, 17 мартда эълон қилинган (#СамИСИда_иқтибос) кӯрик танлови ҳам шулар жумласидандир.

Ҳозирга келиб танловнинг биринчи фасли ӯз ниҳоясига етди. Ушбу танловда 70 дан ортиқ талабалар ӯз иқтибослари билан иштирок этган бӯлса, уларни қӯллаб-қувватлаганлар сони 1500 кишидан ошиб кетди.

Танлов қуйидаги жараёнларни ӯз ичига қамраб олди:

1. Ҳар бир иқтибос талаба мутолаа қилган китобидан келтирилиши белгилаб қӯйилди.

2. Иқтибос талаба мутолаа қилаётган китоб ёки бажараётган бирор машғулот акс этган фотосурат билан "like" боти орқали институтнинг расмий телеграм каналига жойлаштирилди.

3. Талабалар "like"лари сонини ошириш учун ӯз жамоаларини шакллантириб, ушбу иқтибосларни ӯз гуруҳлари ва яқинлари ӯртасида тарғиб қилишди. Шу орқали ӯзлари ӯқиган китобни оммага "реклама" яъни тарғибот қилишди.

Бу эса ӯз-ӯзидан китоб ӯқишга қизиқишни ошириш билан бир қаторда китобхонлар аудиториясини ҳам катталаштирди.

Танлов қатнашчиларидан 3 та иқтибос муаллифи танлаб олинди.

Танлов совринини эса китобхонликни янада ошириш, шунингдек талабаларни китоб ӯқишга ундаш мақсадида совриндорларга бадиий китоблар тӯплами ҳамда дипломлар тайёрланди.

Таътил тугагач, совғалар ва дипломлар ӯз эгаларига топширилади.

⚡️⚡️⚡️⚡️
Танлов тугашига қарамасдан келиб тушаётган талабалар сӯровларига биноан танловнинг 2 фаслини ӯтказишга қарор қилдик.

Ҳозирга келиб, танловнинг иккинчи фасли бошланди!
____________________
⚡️⚡️⚡️⚡️
Шунингдек, шу йилнинг 3 апрелидан СамИСИ телеграм каналида талабалар учун (#Мен_таътилда) лойиҳаси ҳам эълон қилинди ва ушбу лойиҳа таътил тугагунича амал қилади.

Лойиҳада талабалар 50 та сӯздан кам бӯлмаган ҳажмда таътил вақтида нима иш билан шуғулланаётганини қизиқарли мақола сифатида ӯша жараён акс этган ӯз фотосуратларини юборишлари сӯралган.

Ҳозирга қадар 10 дан ортиқ мақолалар талабалар томонидан электрон тарзда онлайн юборилди ва каналга "like" боти орқали жойлаштирилмоқда.

Таътил тугагач, энг мазмунли мақолалар учун бадиий китоблар тӯплами, дипломлар, шунингдек, "Энг яхши мақола" соврини учун ректор совғаси топширилади.

Уйда қолинг ва китоб мутолаа қилинг, азизлар!

СамИСИ матбуот хизмати.