Самарқанд марафони ғолиблари аниқ бўлди
Самарқандда “Samarkand Marathon” анъанавий халқаро хайрия марафони бўлиб ўтди.
Марафонда 40 га яқин давлатдан уч минг нафардан зиёд иштирокчи 2, 5, 10, 21 ва 42 километр масофани босиб ўтди.
2 километрга ўтказилган пойгада эркаклар ўртасида Элдор Ботиров, аёллар ўртасида Милана Котлярова маррага биринчи бўлиб етиб келди.
5 километр масофага ўтказилган пойгада эркаклар ўртасида андижонлик Дилмурод Хўжамов, аёллар ўртасида пасдарғомлик Шоҳсанам Йўлдошева биринчи ўринни эгаллади.
10 километр масофага югуришда россиялик спортчилар Искандар Ядгаров ва Анастасия Слепнева финишга биринчи бўлиб етиб келди.
21 километр масофага ўтказилган пойгада ҳам россиялик Ринас Аҳмадеев биринчи ўринни эгаллаган бўлса, аёллар баҳсида қирғизистонлик Айнуска Қалил қизи ғолиб бўлди.
42 километр масофадаги баҳсларда ҳамюртимиз Бахтиёр Ўткиров ҳамда россиялик Елена Толстйкҳ биринчи ўринни эгаллади.
Марафонда турли ёш тоифасида ва имконияти чекланган фуқаролар ўртасида ҳам ғолиблар аниқланди.
Ғолибларга пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.