Самарқанд саноатига муносиб ҳисса қўшаётган тадбиркорлар рағбатлантирилди

Аввал хабар қилганимиздек, Самарқанд шаҳрида вилоят ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси ўтказилди.

Уч кун давом этган ярмарканинг якунида тадбиркорлар еттита номинация бўйича рағбатлантирилди.

Жумладан, “Саноатда коорперация алоқаларини кенгайтириш борасида энг фаол корхона-2019” номинацияси бўйича Самарқанд туманидаги “Стеклопластик” масъулияти чекланган жамияти биринчи ўринни эгаллади. 

Шунингдек, “Маҳсулот ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш борасида энг фаол корхона-2019” йўналишида Самарқанд туманидаги “Inter Kristal savdo servis” корхонаси, “Саноат маҳсулотлари экспортида энг фаол корхона-2019” йўналишида Самарқанд шаҳридаги “Sam Antep gilam” қўшма корхонаси, “Самарқанд вилояти ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси - 2020даги энг фаол корхона” йўналишида Самарқанд шаҳридаги “Gold brend mebel” масъулияти чекланган жамияти, “Самарқанд вилояти ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси - 2020даги энг фаол ҳудуд” номинациясида Самарқанд тумани, “Самарқанд вилояти ҳудудий саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси - 2020даги энг жозибадор савдо белгиси (бренди)” номинациясида Самарқанд шаҳридаги “The best” (Net Product Lux) корхонаси, “Саноат корхоналари орасида сифатни бошқариш ISO 9001 халқаро стандарти жорий этган энг илғор корхона - 2019” йўналишида Самарқанд шаҳридаги “Samarqand Apparel” хорижий корхонаси биринчи ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, тадбирда 2019 йил маҳаллийлаштириш лойиҳаларини амалга оширишда фаол иштирок этган раҳбар ва мутахассислар Самарқанд вилояти ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Бахтиёр МУСТАНОВ.