Самарқанд шаҳрида гиёҳвандлик ўсимлиги етиштираётган шахс аниқланди
- 15.08.2020 14:20
- 576
- Жиноят ва жазо

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2020 йил 14 август куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 5-сон ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-профилактик чора-тадбирлар натижасида Самарқанд шаҳар Беруний кўчасида яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси (босқинчилик) 4-қисми билан судланган, 1974 йилда туғилган С.В., шу йилнинг март ойидан буён 1 миллион сўм эвазига шаҳарнинг Мовароуннаҳр кўчасида жойлашган уйларнинг бирини фуқаро М.А.дан ижарага олиб, у ерда “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини етиштириб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Теглар:
Гиёҳвандлик воситалари савдоси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳамма оналарга ўхшаган онам
- 2 соат аввал
- Мутолаа
"Шифобахш" олма
- Кеча, 13:46
- Мутолаа
“Ташаббусли бюджет”: 129 овоздан 17083 тагача
- 06/09, 18:12
- Ўзбекистон
Дунёдаги ғайриоддий кинотеатрлар
- 06/09, 14:39
- Ўқинг, қизиқ!