Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган пресс-турда журналистлар йўл қурилиши ишлари билан танишди

ОАВ вакиллари шаҳарни Самарқанд тумани билан боғлайдиган Гулобод кўчасидаги 2,4 километр йўлда амалга оширилаётган реконструкция ишларини кўздан кечиришди.

Айни пайтда йўлнинг ҳар икки томонидан ирригация тармоғи, пиёдалар йўлаги ётқизилмоқда. 120 та темир устунларга замонавий ёриткич ускуналари ўрнатилмоқда. Мазкур ишлар учун 18 миллиард сўм маблағ сарфланиши белгиланган.