Самарқанд шаҳрида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида вилоят ИИБ бошлиғи маълумот берди (видео)
- 21.06.2019 15:19
- 1527
- Жамият
Самарқанд шаҳрининг Мирзо Улуғбек кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу йўл-транспорт ҳодисаси ҳақидаги видео тасвирда йўлнинг нариги томонидан катта тезликда келаётган автомобиль ағдарилиб, йўлнинг бу томонига ўтиб, бошқа машиналарга бориб урилган.
Воқеа 20 июнь оқшомида юз берган. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азиз Тошпўлатов бугун вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълумот берди.
-Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси кўришида жуда ваҳимали, даҳшатли. Лекин бирон-бир ўлим ҳолати рўй бергани йўқ. Йўл четида турган фуқароларга шикаст етган. Ҳайдовчи техник носозлик туфайли машинани бошқара олмай қолган, - деди Азиз Тошпўлатов.
Теглар:
йўл транспорт ҳодисаси
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Яна 8 та электробус Самарқандга етиб келди
- 3 соат аввал
- Самарқанд