Самарқанд шаҳрида юк автомобиллари ишлаб чиқариш 7 мингтага етказилади

Бу Самарқанд шаҳрини 2026 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар режасида қайд этилган.

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши томонидан тасдиқланган режа-дастурда, шунингдек, фаолият кўрсатаётган 1501 та саноат корхонаси томонидан 20 449,6 млрд. сўмлик, янги ишга тушириладиган 11 та йирик лойиҳа ҳисобига 2 450,0 млрд. Сўмлик, корхоналарда маҳсулот таннархини қисқартириш ва янги технологияларни жорий қилиш ҳисобига 650 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Сайёр солиқ текширувларини ўтказиш орқали риск-анализ ва “Солиқ ҳамкор” тизимлари асосида солиқ қонунчилиги бузилишларини аниқлаб, солиқ базасини тиклаш ҳамда 1925 та сайёр солиқ текширувлари ўтказиш кўзда тутилган.