Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд шаҳридаги 23-мактаб билан боғлиқ ҳолат юзасидан ишчи гуруҳ тузилди

Самарқанд шаҳридаги 23-умумтаълим мактабидаги ноҳақликлар тўғрисида ижтимоий тармоқда эълон қилинган мурожаатга шаҳар халқ таълими бўлими муносабат билдирди.

Бугун, 17 февраль куни Zarnews.uz телеграм каналидаги @zarafshonbot манзилига “Самарқанд шаҳридаги 23-мактабнинг бир гуруҳ ўқитувчилари номидан мактабда содир бўлаётган баъзи бир ноҳақликлар тўғрисида” мурожаат келиб тушганлиги эълон қилинди.

Ушбу ҳолат юзасидан вилоят халқ таълим бошқармаси ҳамда шаҳар халқ таълими бўлими масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Масалага ойдинлик киритилгач, бу ҳақда батафсил маълумот берилишини маълум қиламиз.

Самарқанд шаҳар халқ таълими бўлими.