Самарқанд шаҳридаги савдо дўконида 11 минг дона қалбаки ароқ сақланаётгани аниқланди
Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳридаги “Боғимайдон” маҳалласида яшовчи “Х.-сам” оилавий корхонаси раҳбарининг савдо дўкони кўздан кечирилганда аниқланган.
Ушбу савдо дўконида қиймати 351 миллион сўмлик жами 11 054 дона акциз маркасиз ҳамда қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини ноқонуний равишда сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур дўкон раҳбарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.