Самарқанд шаҳридаги Шайбонийлар даҳмаси ҳақида нималарни биласиз?
Бу жой сайёҳлар ташриф буюрадиган масканга айлантириладими?
Регистон майдонида жойлашган Бибихоним мажмуаси яқинида Шайбонийларнинг мадрасаси бўлган. Ушбу мадраса ҳовлисида барпо этилган даҳмада Хон ва унинг онаси, шайбоний султонлар ҳамда маликалар дафн қилинган.
Совет даврида шаҳарни ободонлаштириш баҳонасида мадраса бузиб ташланган, даҳма эса 1960-1962 йилларда Регистон майдонидаги Тиллакори ва Шердор мадрасалари яқинига кўчирилган. Даҳма устида 36 та қабртош бор.
Яқинда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев зиёлилар ва тарихчи-олимлар билан учрашувда Самарқанднинг тарихини ўрганиш, Амир Темур саройининг жойлашиш жойини комплекс тадқиқ қилиш, тарихий объектларни илмий ўрганиш ва реставрация қилиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.
Учрашувда Шайбонийлар сулоласи тарихини ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида Шайбонийлар даҳмаси ҳудудини ободонлаштириш таклифини берган эдим.
Вилоят ҳокими ва мутахассислар таклифимни қўллаб-қувватлади. Жумладан, даҳма атрофида маълумотлар тахтасини ўрнатиш ва “QR-код”ли қилиб жойлаштириш, тиловат қилиш учун ўтирғичлар ўрнатиш, даҳма ёнида ХIХ асрда қурилган масжид қолдиқлари, яъни сақланиб қолган пойдевор қисми консервация қилинадиган бўлди.
Хонқул Самаров,
Регистон ансамбли директори.