Самарқанд шаҳрининг яна бир кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Самарқанд вилоятига ташрифи давомида ўтказилган мажлис баёни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 майдаги “Самарқанд шаҳрида 2019-2022 йилларда амалга ошириладиган улкан бунёдкорлик ишлари  тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Самарқанд шаҳрининг кўплаб кўчаларида кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, Самарқанд шаҳридаги Ўзбек Тракт кўчасининг Мирзо Улуғбек расадхонаси нон бозори олдидан М-37 йўлигача бўлган қисмида ҳам мукаммал таъмирлаш ишлари бошланди. Мазкур жараёнда жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов фармойиш қабул қилди.

Унга кўра, мазкур йўлнинг иш олиб борилаётган қисмиларида транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.