Самарқанд тадбиркорлари Сичуан провинцияси ишбилармонлари билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар амалга оширади
- 22.05.2023 16:53
- 186
- Самарқанд
Хитой Халқ Республикасининг Сичуан провинцияси ва Самарқанд тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ўтказилди.
Форум ишида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этиб, ташрифлар давомида эришилган келишувларнинг биргаликда амалга оширилиши натижаларини муҳокама қилди.

Таъкидландики, бугунги кунда кўп қиррали Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги изчил ривожланиб, аниқ ва бой мазмунга эга бўлиб боряпти. Шунингдек, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, яшил энергетика, электротехника, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, илм-фан, металлургия, қурилиш, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш икки минтақа ишбилармон доира вакиллари ва тадбиркорлари олдида турган долзарб масаладир.
Учрашув савол-жавоблар ҳамда қизғин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтди. Якунда қатор келишувларга эришилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Нуронийларнинг мияси қаримайди
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Конфет ниқобидаги оғу
- Бугун, 14:30
- Жиноят ва жазо
Бобур суратдагидeк бўлганми?
- Бугун, 13:56
- Таълим
Жоул Қосимда ҳамма ишли бўлади
- Кеча, 20:12
- Самарқанд