Самарқанд туманида 1 гектар ерни 10 минг долларга сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди
- 15.07.2021 14:41
- 412
- Жиноят ва жазо
Ҳолат юзасидан фирибгарлик билан боғлиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.
Унда фуқаро Ф.М. тадбиркор А.га ўзини ҳокимлик идораларида ишлашини айтиб, туман ҳудудидан ишлаб чиқариш цехи қуриш учун 1 гектар ер майдони олиб беришни ваъда қилган. Ўзаро келишувга кўра, Ф.М. тадбиркор А. нинг 10 минг АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
"Иш" битмагач, Ф.М. 5 минг АҚШ долларини ўз ихтиёри билан қайтарганлиги процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168–моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!