Самарқанд туманида ер майдонини 40 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
- 05.04.2022 10:32
- 356
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Д.В.га бошқа мақсадларда фойдаланмаслик шарти билан Самарқанд тумани ҳудудидан енгил конструкцияли иссиқхона ташкил қилиш учун 5 йил муддатга ажратилган 0,90 гектар ер майдонини фуқаро С.га фирибгарлик йўли билан 40 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳарактлари ўтказилмоқда.