Самарқанд туманида Gentra ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юбориб, қочиб кетди
Ижтимоий тармоқда Gentra мактаб ўқувчисини уриб юборгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ЙҲХБ маълумот берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса жорий йилнинг 18 декабрь куни соат 17:25 лар атрофида Самарқанд тумани “Равонак” МФЙ ҳудудида содир бўлган.
Йўлнинг ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган 2011 йилда туғилган 7-синф мактаб ўқувчисини шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган қора рангли Gentra уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган.
Оқибатда, мактаб ўқувчиси тан жароҳати олиб, туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. ЙПХ ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу ҳайдовчи ва транспорт воситаси топилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.