Самарқанд туманидаги ЙТҲ икки нафар пиёда вафот этди. ИИБ гумонланувчи процессуал тартибда ушланганини маълум қилди
- 04.01.2023 16:26
- 161
- Ҳодиса
Вилоят ИИБ хабарига кўра, 1 январь куни соат 21:30 ларда Самарқанд тумани Уста Умар Жўрақулов кўчасида «АУДИ» русумли автомашинаси олдига ўзи билан бир йўналишда кетаётган икки нафар пиёдаларнинг югуриб чиқиши натижасида ҳайдовчи B.U. уларни уриб юбориб йўл транспорт ҳодисаси содир қилган.
ЙТҲ оқибатида пиёдалар вафот этган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖК-266 моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Теглар:
ЙТҲ