Самарқанд ва Жиззах гарнизонларидаги ҳарбий қисмларга 100 дан ортиқ ҳарбий юк техникалари топширилди

Топширилаётган техникалар узоқ муддат бери ҳарбий қисмлар томонидан дала-даштларда, чўл ва ўтувчанлиги оғир ҳудудларда мамлакатимиздаги иқлим шароитларида фойдаланишга яроқлилиги, юриш захираси ва ёнилғи сарфи бўйича тежамкорлиги синовдан ўтказилгани айтилмоқда.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган техникаларни топшириш маросимига вилоят ҳокими, ҳарбий маъмурий сектор раҳбари Эркинжон Турдимов, Мудофаа вазири ўринбосари, полковник Алишер Норбоев, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Ойбек Саидовлар иштирок этиб Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли кучлар олий бош қўмондони томонидан миллий армияда янгиланиш даври бўлгани, ҳарбий қисмларда қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар оширилаётганини таъкидлади.

Мазкур техникалар Самарқандда фаолият кўрсатаётган “ЎзАвто Траилер” МЧЖ заводида ишлаб чиқарилган.