Самарқанд ва Навоий вилоятининг қатор ҳудудларида ноқулай табиий шароитларда ишловчи ходимларга устама тўланади

Бу бўйича ҳукумат қарори билан тегишли Низом тасдиқланди.
Унга кўра, вилоятимизнинг Нуробод, Навоий вилоятининг Учқудуқ, Зарафшон шаҳарлари ва Конимех тумани Зафаробод шаҳарчасидаги бюджет ташкилотлари ходимларига компенсация хусусиятига эга бўлган устама тўлаш тартиби белгиланди.
Шаҳарлардаги бюджет ташкилотлари ходимларига ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун ойлик устама тўловлари бюджет ташкилотларида ишлаган иш стажидан келиб чиқиб белгиланади:
- 3 йилгача иш стажига эга бўлган ходимларга тариф ставкасининг (лавозим маошининг) 0,25 фоизи;
- 3 йилдан 5 йилгача иш стажига эга бўлган ходимларга тариф ставкасининг 0,5 фоизи;
- 5 йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган ходимларга тариф ставкасининг 0,75 фоизи.