Самарқанд вилояти бўйлаб тўгараклар ярмаркаси ўтказилади

Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан тўгараклар ярмаркаси ташкил этилди.


Унда бошқарма тасарруфидаги вилоят ахборот-ресурс маркази ҳамда "Баркамол авлод" болалар марказида мавжуд бадиий, сиёсий адабиётлар, мактаб ўқувчилари учун мўлжалланган дарсликлар ҳамда бадиий ва техник ижодиёт, ўлкашунослик, экология йўналишларидаги тўгараклар фаолиятини акс эттирувчи кўргазмалари намойиш этилди.
 

Худди шундай тадбирлар вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилади.