Самарқанд вилояти ҳокимининг ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг олтмиш иккинчи сессиясини чақириш тўғрисида
"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги олтмиш иккинчи сессияси 2019 йил 27 февраль куни соат 9:00 да вилоят ҳокимлиги мажлислар залида туман ва шаҳарлар студиялари билан уланган ҳолда видеоселектор тарзида чақирилсин.
- Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги олтмиш иккинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2019 йил 15 февралдаги КҚ-507-III-сонли "Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарори ҳақида.
- Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан тайёрланган "Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Самарқанд шаҳридаги ижроси ҳақида"ги қарор ҳақида.
- "Самарқанд вилоятида туризмни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида" вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Нуруллаевнинг ҳисоботи тўғрисида.
- "Самарқанд вилоятига инвестициялар жалб қилиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида" вилоят ҳокими ўринбосари О.Ходжаевнинг ҳисоботи тўғрисида.
- "Самарқанд вилоятида 2018 йил давомидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳамда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг аҳволи тўғрисида" вилоят адлия бошқармаси бошлиғи А.Халиловнинг ахбороти тўғрисида.
- Бошқа масалалар.
Вилоят ҳокими Э.ТУРДИМОВ
2019 йил 20 февраль