Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Самарқанд вилоятида 40 минг нафардан ортиқ фуқароларга бир марталик моддий ёрдамлар берилди

Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг болаларини қишки кийим-бош тўпламлари, мактаб формаси ва ўқув қуроллари билан таъминлаш мақсадида 2020 йилнинг сентябрь ойида аҳолининг қуйидаги уч тоифасига бир марталик моддий ёрдамлар берилиши кўзда тутилган эди:

  1. Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларнинг рўйхатларига («Темир дафтар») киритилган оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
  2. Боқувчисини йўқотганлик пенсияси ёки нафақасини олувчи оилаларнинг 16 ёшга тўлмаган болаларига;
  3. Ногиронлиги бўлган 16 ёшга тўлмаган болаларга.

Бир марталик моддий ёрдам миқдори ҳар бир 16 ёшга тўлмаган болалари учун 500 минг сўм этиб белгиланган.

Бугунги кунда Республика бўйича бир марталик моддий ёрдам олувчи (фарзандлар сони бўйича) жами 330 668 нафар фуқароларга 165 334,0 миллион сўм миқдоридаги маблағлар тўланиши режалаштирилган бўлиб, ушбу маблағлар жорий йилнинг 8 сентябрь куни Пенсия жамғармаси томонидан АТ “Халқ банки” ва бошқа тижорат банкларига тўлиқ молиялаштирилди.

Самарқанд вилояти бўйича 40 274 нафар фуқарога 19 924 миллион сўм миқдоридаги маблағ тўлаб берилди.