Самарқанд вилоятида оилавий корхоналар сони 7 мингтага етди
Тадбиркорлик субъектлари иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омилдир. Ушбу соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида, охирги йилларда Президентимизнинг кўплаб фармон ва қарорлари қабул қилинди.
Охирги йилларда ҳукуматимиз томонидан тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини янада ривожлантириш ва барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш мақсадида яратиб берилаётган шарт-шароитлар ва қулайликлар натижасида фаолият кўрсатаётган ҳамда янги ташкил этилаётган корхона ва ташкилотлар сони йилдан-йилга сезиларли равишда ошиб бормоқда.
Жумладан, Самарқанд вилоятида ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича рўйхатдан ўтган оилавий корхоналар сони 2020 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, 6 965 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 440 тага ёки 53,9 фоизга ошганлигини кўриш мумкин.
Фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар сони 6 589 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 289 тага ёки 53,2 фоизга ошганлигини кўриш мумкин.
2020 йилнинг январь-ноябрь ойларида янги ташкил этилган оилавий корхоналар сони 2 486 тани ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 434 тага ёки 21,6 фоизга ошганлигини кўриш мумкин.
Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.