Самарқанд халқаро аэропорти дастлабки ярим йилликда хизмат кўрсатиш ҳажми бўйича ўз рекордини янгилади
- 07.08.2023 17:09
- 80
- Самарқанд
2023 йилнинг биринчи ярмида аэропорт 439 664 нафар йўловчига хизмат кўрсатди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 121,4 фоизга ёки 241 080 йўловчига кўп.
Йўловчилар оқимининг кўпайиши етакчи ташувчиларнинг самарадорлигини ошириш ва янги шерикларни жалб қилиш билан боғлиқ: 2023 йилда Самарқанд аэропортидан 2 та хорижий авиакомпания (Jazeera Airways, A/K Pobeda) ва Ўзбекистоннинг янги минтақавий авиакомпанияси Silk Avia парвозларни Тошкент, Бухоро ва Урганч шахарларга парвозларни амалга оширмоқда.
Йўловчи оқимининг асосий ўсиши халқаро йўналишларга тўғри келди: ушбу рейсларда қарийб 394 минг йўловчиларга (+116,9%) хизмат кўрсатилди. Самарқанддан Москва, Истанбул, Санкт-Петербург, Дубай ва Абу-Дабига парвозлар 2023 йилнинг биринчи ярмида энг машҳур бўлди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Самарқандда “смарт автобекат”лар ўрнатиладими?
- Бугун, 18:17
- Самарқанд
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Бугун, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Бугун, 16:05
- Мутолаа