Самарқанд халқаро аэропортидан амалга оширилаётган ва йўлга қўйиладиган рейслар ҳақда маълумот берилди
- 21.09.2022 09:33
- 670
- Ўзбекистон
Самарқанд халқаро аэропорти орқали ҳар ҳафта Москвага 15 та, Истанбулга 6 та, Краснодар ва Екатеринбургга 5 тадан, Сочи ва Олма-Отага 4 тадан, Санкт-Петербург ва Красноярскка 3 тадан, Дубайга 2 та, Новосибирск, Иркутск, Қозон, Воронеж, Калуга, Пермь, Самарага 1 тадан ва бошқа авиақатновлар амалга оширилмоқда. Бугундан Дубайга қатнов яна биттага кўпайди. Яқин орада Бокуга ҳам парвозлар йўлга қўйилиши кутилмоқда.
19 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев хорижий авиакомпаниялар билан келишувга эришиб, Самарқандга Европа, Осиё, Америка, Араб давлатлари ҳамда қўшни мамлакатлардан кунига камида 10 та халқаро рейсни йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, водий вилоятлари, Нукус, Урганч ва Термиздан ҳам ҳар куни камида 1 та авиақатнов амалга оширилиши бўйича топшириқ берилди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!