Самарқандда 10 ойда барг-хазон ёқиш билан боғлиқ 528 та қоидабузарлик аниқланган
Қиш фасли бўлишига қарамасдан, ёғингарчиликлар камайиб, дархтларнинг шохида қуриб қолган барглар ерга тушиши билан одамларнинг ташвиши яна ортиб боради. Сабаби айрим фуқаролар баргларни тозалаб олиш, ҳеч бўлмаганда, уни тўдалаб ёқиб юборишга ҳаракат қилишмоқда.
Афсуски, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан барг-хазонлар ёқилишининг олдини олиш бўйича жойларда ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот масалаларига кўпчилик эътибор қилмаяпти.
Жорий йилнинг 10 ойи давомида бошқарма томонидан дарахтларнинг қуриган баргларини ва бошқа турдаги чиқиндиларни ёқишни ҳамда очиқ аланга олдиришни бартараф этиш бўйича амалга оширилган 590 та тезкор-назорат тадбирлари давомида 528 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди. Оқибатда фуқаролар ва мансабдор шахсларга нисбатан 97549,964 минг сўм жарима солиниб, 63711,23 минг сўм ундирилди.
Хусусан, кўп қаватли уйлар томларида битумни очиқ аланга олдириб ёқиш ҳамда жойларда қурилиш материаллари ва бошқа чиқиндиларни ёқиш ҳолатлари бўйича 356 нафар (2018 йилда 340 нафар) фуқаролар ва мансабдор шахсларга МЖтКнинг 88-моддаси 1-қисми билан 39866,813 минг сўм (2018 йилда 30644,965 минг сўм) миқдорда жарималар солиниб, 36268,393 минг сўм ундириб олинди.
Жойларда барг-хазон, ўсимлик қолдиқлари ва сомон пояларини ёқиб юборилиши ҳолатлари бўйича 42 та фуқаролар ва мансабдор шахсларга МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисми билан 41478,480 минг сўм (2018 йил 9 ойида 13715,5 минг сўм) жарима солиниб, 16095,990 минг сўм ундирилган.
Шундан, 2019 йил ғалладан бўшаган далаларда сомон пояларининг ёқилиши ҳолатлари бўйича 37 нафар фуқаролар ва мансабдор шахсларга МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисми билан 37058,990 минг сўм жарима солиниб, 12791,500 сўм ундирилган бўлиб, 24267,490 сўм қарздорлик белгиланган тартибда мажбурий ундирувга қаратилган.
Бошқарманинг атроф-муҳит ифлосланиши мониторинги бўлими билан ҳамкорликда 177 та ҳолатда углерод оксиди, аммиак, азот оксиди, чанглар ташланишининг таҳлилий назорат қилинди.
Ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферага чиқариладиган, йўл қўйиладиган чекланган ташламаларнинг экологик нормативи лойиҳаларининг (ПДВ) амал қилиш муддати ўтган ёки ишлаб чиқилмаган 60 та корхоналарга тегишли тартибда экологик норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиб, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олиш юзасидан талабномалар берилган.
Вилоятда ҳаракатдаги манбалар, яъни автотранспорт воситаларидан чиқаётган зарарли газ ва тутун миқдорларини текшириш ишлари вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
2019 йилнинг 10 ойи давомида автотранспорт воситаларидан атмосфера ҳавосига ташланаётган зарарли СО гази ва тутун миқдорининг белгиланган меъёрларга мос ҳолати бўйича «Тоза ҳаво» тадбири ва техник кўрик давомида жами 25910 та (прогноз 25000 та) автотранспорт воситалари текширилган бўлиб, 592 та автотранспорт воситаларида ташланаётган зарарли газлар белгиланган меъёрлардан ортиқлиги аниқланди.
Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, 1 тонна қуриган барг ёнганда ҳавога 9 килограмгача тутун микрозарралари ажралади. Бу микрозарралар таркибига чанг, азот оксиди, ис гази, оғир металлар ҳамда инсон учун хавфли моддалар – диоксин ва диоксан киради. Мазкур заҳарли моддалар инсон организмига тушгач, иммун тизимга зарар етказади.
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.