Самарқандда 11-синф ўқувчилари учун бепул диагностика тест синовлари ўтказиб борилади
- 23.11.2020 20:40
- 335
- Таълим
Самарқанд вилоятида ҳар ойда бир марта умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф ўқувчилари учун бепул диагностика тест синовлари ўтказилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг 2020 йил 16 ноябрдаги 182-Қ сонли қарорида белгиланди.
Бундан ташқари, вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларига вилоятдаги 8 та олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари томонидан амалий-методик ёрдам кўрсатилади.
Шунингдек, мактаб битирувчиларининг диагностика тест натижаларига кўра, ўсиш кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда таълим муассасасининг олий таълим муассасаси билан ҳамкорликдаги илғор тажрибалари оммалаштирилади.
Қарорга кўра, тажрибали фан методистларини рағбатлантириш ҳам кўзда тутилмоқда.
Хуршида ЭРНАЗАРОВА.