Самарқандда акциядорларнинг дивидендлари ундириб берилди
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги вилоят худудий бошқармасининг аралашуви билан жорий йилда акциядорларга 21 984 950 сўм дивиденд ундириб берилди.
Вилоятимизда давлат рўйхатидан ўтказилган 27 та қимматли қоғозлар эмитентлари акциядорлар реестридаги маълумотлар бўйича жами 15 634 нафар қимматли қоғозлар эгаси ҳисобланади.
“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан акциядор ўзига оид маълумотлардаги ўзгаришлар ҳақида унинг акцияларга бўлган ҳуқуқларини ҳисобга олиш бўйича хизматлар кўрсатувчи Марказий депозитарий ва инвестиция воситачисини ўз вақтида хабардор қилиши шарт. Аксарият ҳолларда акциядорлар ўзларига оид маълумотларни ўзгарганлиги ҳақида Марказий депозитарийни ёки инвестиция воситачисини ўз вақтида хабардор қилмаётганликлари ҳам амалиётда учраб турибди.
Аммо ҳанузгача айрим акциядорлик жамиятларида собиқ тузум даврида берилган паспорт ёки биометрик паспорт берилгунга қадар бўлган эски паспорт маълумотлари асосида акциядорлар ҳисоби юритилаётганлиги маълум бўлди. Шунингдек, акциядорларга дивиденд тўловлари ўз вақтида тўланмаётганлиги акциядорлар ўзларига оид маълумотларнинг ўзгарганлиги ҳақида қимматли қоғозлар бозорида фаолият юритиш бўйича лицензияга эга бўлган инвестиция институтларини хабардор қилмаганлиги ҳам сабаб бўлади.
Акциядорлар эса ўзларига тегишли (паспорт, пластик карта рақами, транзит рақами) маълумотларни ўзгарганлиги ҳақида хизмат кўрсатувчи инвестиция институтларини ўз вақтида хабардор қилиб боришлари лозим.
Норбой ЖЎЛМАТОВ,
Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги
вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи.