Самарқандда асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичига старт берилди

Самарқанд шаҳридаги 47-умумий ўрта таълим мактабида асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичи бошланди.

Унда академик лицейлар, Президент мактаби ҳамда олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичида ғолибликни қўлга киритган 2261 нафар 9-, 10-, 11-синф ўқувчилари иштирок этади. Шу жумладан, ўтган ўқув йилида олимпиаданинг вилоят босқичида фақат 1-ўринни эгаллаган 28 нафар ўқувчи ҳам қатнашади.

Дастлаб биринчи гуруҳ фанлари, яъни математика, физика, кимё, биология, информатикадан 30 ноябрга қадар асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичи бўлиб ўтади. Иккинчи гуруҳ фанлари, яъни она тили, рус, тожик, инглиз, немис, француз тиллари, тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, географиядан фан олимпиадаси жорий йилнинг 2-4 декабр кунлари ўтказилади.

2024 йилнинг 30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари халқаро олимпиадаларда иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи саралаш босқичи ҳам бўлиб ўтади.

Низомга кўра, олимпиаданинг вилоят босқичда ғолиб бўлган ўқувчиларга 1-ўрин учун 2 250 000 сўм, 2-ўрин учун 1 500 000 сўм, 3-ўрин учун 1 125 000 сўм миқдорида мукофот пули берилади.

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати.