Олимпиада совринлари қандай қийматга эга?
- 02.08.2024 11:17
- 582
- Спорт

Oxford Economics нашри Париж Олимпиадасининг олтин медалини 950 еврога баҳолаган. Нега?
Чунки унинг оғирлиги 529 грамм, аммо атиги олти грамм олтин. Яъни, медалнинг 1,3 фоизигина олтин, қолган қисми эса соф кумуш. Аниқроғи, медаль кумуш ядро устига ётқизилган пластинка олтиндан иборат.
Аслида 1912 йилги Стокгольм ўйинларигача олтин медаллар тўлиқ олтиндан ясалган. Аммо Биринчи жаҳон урушидан кейинги пулни тежаш сиёсати туфайли 1920 йилдан медалда олтин миқдори камайган.
Лекин кумуш медаль ҳали ҳам бутунлай кумушдан ясалган, бронза эса мис, қалай ва рух қотишмасидан иборат.
Теглар:
олимпиада
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ургутдаги “муз сақланадиган ғор” - Яхтон
- Кеча, 20:44
- Самарқанд
СамАТИ талабалари Хитойда таълим олмоқда
- Кеча, 17:47
- Таълим
Устоз қадри – миллат тафаккурининг ўлчови
- Кеча, 14:30
- Таълим
Кўбай бобонинг камгап невараси
- Кеча, 13:32
- Таълим