Самарқандда электр энергиясидан дебитор қарздорлик 1 трлн. 366 млрд. сўмга етгани маълум қилинди

Бу ҳақда Бош прокуратуранинг расмий телеграм каналида маълум қилинмоқда.

Хабарга кўра, 1 август ҳолатига қарздорлик 1 июнга нисбатан 36,9 млрд. сўмга камайишига эришилган.

Электр энергиясидан қарздорликни ундириш юзасидан судларга 1 874 та жами 93,7 млрд. сўмлик (шундан прокуратура органлари томонидан 1 258 та 74,8 млрд. сўм) даъво аризалари киритилган.

Табиий газ истеъмоли бўйича дебитор қарздорлик 1 июнь ҳолатига 96,8 млрд. сўмни (аҳоли 57,9 млрд, улгуржи 38,9 млрд. сўм) ташкил этган. 1 августда эса 87,3 млрд. сўмни ташкил этиб, 9,5 млрд. сўмга камайишига эришилган.

Ушбу қарздорликларни ундириш юзасидан судларга 3 288 та жами 40 млрд. сўмлик (шундан прокуратура органлари томонидан 328 та 12,8 млрд. сўм) даъво аризалари киритилган.

Хабарда бу борадаги ишлар давом эттирилаётгани айтилган.