Самарқандда ер силкиниши қайд этилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, 18 август куни Тошкент вақти билан 20:46 (18.08.2019 да 15:46 Гринвич бўйича) Ўзбекистоннинг айрим шаҳарларида зилзила содир бўлди.
Координаталар 38,95 градус шимолий кенглик, 67,10 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,2. Чуқурлик ҳ=30км. Тошкентгача масофа 314 км жануби-ғарбий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Жиззах: 144 км; 2 балл
Самарқанд: 79 км; 2 балл
Қарши: 114 км; 2 балл
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.
Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.