Самарқандда фирибгарлар кўпайдими?

Самарқанд вилояти суди ва маъмурий ишлар бўйича вилоят ҳамда туманлараро судларининг жорий йил биринчи чоракдаги фаолияти юзасидан ўтказилган брифингда маълум қилинишича, 2021 йил биринчи чораги давомида қасддан одам ўлдириш билан судланганлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 тага ошган.

Шунингдек, ҳақорат қилиш 8 тага, жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш жинояти 5 тага, ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш 11 тага, фирибгарлик 46 тага, пора бериш 19 тага кўпайган.

Ўз навбатида, қасддан баданга оғир шикаст етказиш жинояти содир этганлиги учун судланганлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 тага, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитишга оид ишлар 5 тага, қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш 10 тага, талончилик билан боғлиқ ишлар 6 тага камайган.