Самарқандда ҳамшираликка ишга киритиб қўйиш эвазига 800 доллар талаб қилган шахслар қўлга тушди
- 02.12.2020 20:40
- 813
- Жиноят ва жазо
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Самарқанд вилояти ИИБга С.И. ариза билан мурожаат қилади.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида ишловчи “Р” ва “А” исмли шахслар мурожаатчининг Н. исмли танишини ҳамшираликка ишга киритиб бериш эвазига 800 (саккиз юз) АҚШ доллари талаб қилаётганлиги юзасидан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур аризага асосан, Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилиб, ушбу шахслар ариза муаллифидан 800 (саккиз юз) АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.