Самарқандда “Ҳизб ут-Таҳрир” ва “Жиҳодчилар” диний экстремистик ташкилотлари аъзолари ушланди
- 15.01.2022 16:28
- 1078
- Жиноят ва жазо
ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда “Ҳизб ут-Таҳрир” диний экстремистик ташкилотнинг ғоявий раҳнамоси Қирғизистон фуқароси “Маҳмуд Абдулмўмин” билан алоқада бўлиб, унинг кўрсатмаси билан ташкилот ғояларини интернет фойдаланувчилари орасида фаол тарғиб қилган шахс аниқланган.
Иштихон туманида яшовчи ушбу фуқаро “Р.М.”дан ишга алоқадор ашёвий далиллар холислар иштирокида олиб қўйилган.
Навбатдаги ҳолатларда, Оқдарё туманида истиқомат қилувчи “Б.Ж.” ҳамда Ургут туманида яшовчи “Х.С.”лар “Жиҳодчилар” ДЭО раҳнамоларининг экстремистик мазмундаги материалларини ижтимоий тармоқда виртуал дўстларига тарқатиб келгани ошкор этилган ва ушланган.
Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа