Самарқандда Ижтимоий соҳа ва аҳолини қўллаб қувватлашга 2022 йилда 211,6 миллиард сўм ажратилади

2022 йилда Самарқанд вилояти ялпи ҳудудий маҳсулотидан ижтимоий соҳа ва аҳолини қўллаб-қувватлаш харажатларига жами 3362,1 миллиард сўм (умумий харажатнинг 68,8 фоизи) ажратилиши назарда тутилмоқда.
Бу ҳақда zarnews`га вилоят молия бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ойбек Оқбўтаев маълум қилмоқда.

Хусусан, мактабгача таълим харажатларига 211,6 миллиард сўм (2021 йилга нисбатан 125 фоиз) ажратилиши кўзда тутилган. Шундан 2,9 миллиард сўм мактабгача таълим ташкилотларини санитария-гигиена воситалари билан таъминлаш учун ажратилади.

Умумий таълим харажатларига 410,6 миллиард сўм (2021 йилга нисбатан 124 фоиз) маблағ йўналтириш кўзда тутилган.