Самарқандда иситиш мавсуми 16 октябрдан бошланди

Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали, “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти, вилоят “Иссиқлик манбаи”, “Сувоқова” давлат унитар корхоналари ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликларига 16 октябрдан бошлаб кеча-ю кундуз ишловчи штаблар ташкил этиш, ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли яшаш уйларига, “Иссиқлик манбаи” тизимидаги иситиш қозонхоналарига узлуксиз ҳамда бир меъёрда табиий газ, электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш вазифаси юклатилди.

Табиий газ етиб бормайдиган аҳоли пунктларига суюлтирилган газ етказиб берилади.

Шунингдек, кўмир маҳсулотларини ижтимоий соҳа муассасаларига 2018 йилнинг 1 ноябригача, аҳолига эса 1 декабрга қадар тўлиқ етказиб берилишини таъминлаш белгиланди.