Самарқандда жаҳон кубоги мусобақалари бўлиб ўтади

“Самаркандский вестник” газетаси маълум қилишича, мусобақаларда спортчиларимиз қаторида Корея, Португалия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Россия ва бошқа мамлакатлар вакиллари ҳам иштирок этишади.

- Жорий йилнинг февралида Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида вилоятимиз терма жамоаси 10 та олтин медални қўлга киритганди, – дейди Ўзбек жанг санъати федерациясининг вилоят бўлими раиси Ўлмас Мейлиев. – Бундан ташқари, 45 нафар спортчиларимиз халқаро турнирда иштирок этиб 18 та олтин, 14 та кумуш ва 9 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Бугунги кунда Федерация Самарқандда ўтказиладиган Жаҳон кубоги мусобақаларига тайёргарлик кўрмоқда.