Самарқандда кучли таъсир қилувчи наркотик дори воситалари савдоси билан шуғулланган 6 киши қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда наркотик дори воситаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида тезкор тадбир ўтказилган.

Ўтказилган тадбирлар давомида, Самарқанд вилоятида яшовчи 6 нафар шахсдан 760 дона “регапен”, 98 дона “лирика” жами 858 дона кучли таъсир қилувчи наркотик дори воситалари процессуал тарзда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.