Самарқандда одам савдоси билан шуғулланувчи аёл қўлга олинди
- 16.03.2022 17:13
- 485
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзоларини ушлади.
Ўтказилган тезкор тадбирда Тойлоқ туманида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаро Ф.Н. Самарқанд халқаро аэропорти орқали фуқарони Туркия давлатига ноқонуний меҳнат мигранти сифатида сотиб юбораётганлиги аниқланиб, қўлга олинди.
Ҳозирда жиноий гуруҳнинг бошқа аъзоларини аниқлаш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.
Вилоят ИИБ хабарига кўра, қўлга олинган фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилмоқда.
Теглар:
Одам савдоси