Самарқандда қанча педагог аттестация тест синовларидан ўтди?
- 06.05.2021 12:43
- 289
- Таълим
2021 йилнинг март-апрель ойларида Самарқанд вилоятида педагог кадрларнинг малака тоифасини яхшилаш мақсадида аттестация тест синовлари бўлиб ўтди.
Аттестация якунлари кўпчиликни қизиқтираётгани боис шу савол билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Самарқанд вилоят бўлимига мурожаат қилдик.
Инспекция бошлиғи Ғайрат Бобохоловнинг айтишича, бу йилги аттестация жараёнида олий тоифага ўтган ўқитувчилар кўп. Умумий натижалар, 15 434 нафар педагогнинг қанчаси тоифа олгани ҳақидаги маълумотлар вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тақдим этилар экан.
Аттестация ўтди, лекин бу жараёнда турли гап-сўзлар ҳам бўлди. Масъуллар бу йилги аттестация якунлари ҳақида таҳлилий маълумот берса мақсадга мувофиқ бўлармиди. Балки инспекция ва вилоят халқ таълими бошқармаси биргаликда матбуот анжумани ташкил этиб, кўпчиликни қизиқтираётган саволларга жавоб берар...