Самарқандда қайси жиноятлар энг кўп содир этиляпти?

Вилоят ИИБнинг маълумотига кўра, ўтган йили фирибгарлик (1282 та), йўл-транспорт ҳодисаси (1154 та, шундан 278 таси ўлим билан боғлиқ, (330 нафар фуқаро вафот этган) ва ўғирлик (669 та) билан боғлиқ жиноят содир этилган.

Қайд қилинган 669 та ўғирлик жиноятининг 79,8 фоизи ёки 534 таси тунги вақтда амалга оширилган.

Бу ҳолатлар фуқароларнинг шахсий ва ўзгалар мулкига нисбатан бепарволиги, савдо дўконлари қўриқлаш пультига уланмаганлиги, жойларда тунги ёритиш чироқлари ҳамда кузатув камералари ўрнатиш бўйича тадбиркорлар, ишбилармонлар, жойлардаги жамоатчилик назоратининг сустлигини яққол кўрсатиб турибди.