Самарқандда рақамли радиоэшиттириш тизими йўлга қўйилади

«Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» давлат унитар корхонаси Марказий Осиёда энг йирик тармоққа эга мажмуа саналади. Бу ердан 127 та антенна-мачта иншооти, 114 та юқори қувватли телеузатгич, 359 та кам қувватли телеузатгич, 121 та юқори қувватли радиоузатгич, 260 та кам қувватли радиоузатгич орқали тун-кун аҳолига телерадиоэшиттириш дастурларини узатиб келмоқда.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов ушбу унитар корхонаси фаолияти билан танишди ва Тошкент телеминораси инфратузилмасини модернизация қилиш, нодавлат телеканаллар қамровини кенгайтириш зарурлигини қайд этди.
Шу ерда Самарқанд шаҳрида рақамли радиоэшиттириш тизимини йўлга қўйиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Келгуси йил Самарқандда ушбу замонавий тизимни жорий этишга киришилади.